Нима учун боксчиларимиз жангларига АҚШда тайёргарлик кўради? Шаҳрам Ғиёсов жавоб берди

  • 6 апрель, 2021, 18:58
  • 0
  • Бокс

Ҳозиргина, Миллий Олимпия қўмитасининг мажлислар залида 3 апрель санасида "Ҳумо Арена" спорт саройида рингга кўтарилган боксчиларимиз иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда ушбу жанг кечасида иштирок этган барча боксчилар қатнашиб, ОАВ саволларига жавоб берди. Шаҳрам Ғиёсов журналистларнинг тайёргарликни АҚШда олиб бориши хусусидаги саволига қуйидагича фикр билдирди:

"Ўзбекистонда ҳам шароит борлиги рост. Америкада тайёргарлик кўришимиздан асосий мақсад кучли рақиблар билан спарринг жанглар олиб бориш. Мексика, Испания ва Американинг кўплаб мамлакатларидан кучли боксчилар АҚШда жам бўлиб, жангларга тайёргарлик олиб боради. Рейтинги яхши спортчилар билан жанг ўтказиш имкониятимиз бор. 

Шунингдек, Америка ОАВ билан ҳам алоқа ўрнатиш имкони бўлади. Ўзбекистонда, Худога шукрки, бизни яхши танишади. Мақсадимиз, океанортида ҳам юртимиз байроғини юқори кўтариш ва Ўзбекистонни танитиш. 

У ердаги об-ҳаво вазн ташлашимиз, формада бўлишимиз ва қатъий тартибга одатланишимизга имкон беради. Вақтимизни ортиқча машғулотларга сарфлашга имкониятимиз йўқ. 3 маҳал машғулот ва қайта тикланишга кетказадиган вақтларимиз бўлади, холос", - дейди Ғиёсов. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!