Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик рақибини мағлуб этди, Ортиқ Ниғматовда эса акси

Тошкентда "Президент кубоги" давом этмоқда. 3-бор ўтказилаётган мусобақанинг мукофот жамғармаси 75000 АҚШ долларини ташкил этади.

Турнир 2 гуруҳда ўтказилади. "А" гуруҳида рейтинги 2250 ва ундан юқори рейтингли шахматчилар иштирок этса, "Б" гуруҳида рейтинги 2249 ва ундан паст рейтингли шахматчилар қатнашади.

Ҳар бир ўйин 90 дақиқа ва ҳар бир юриш учун 30 секунд вақт қўшиб борилади.

Унга кўра, турнирнинг 7-турида Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Пураник Абҳиманюни таслим этди. Ортиқ Ниғматов эса Ниҳал Саринга имкониятни бой берди. 

Бундан ташқари, "ўзбекча дерби"да Шамсиддин Воҳидов Нодирбек Якуббаевдан устун келди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!