Нодирбек Абдусатторов: Менимча, Нодирбек ҳар сафар мен билан ўйнаганда янада кучайиб боряпти
Freestyle Chess бўйича Жаҳон чемпионати ярим финалида Магнус Нодирбек Абдусатторовни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан кейин норвегиялик гроссмейстер баҳс қандай ўтганини батафсил тушунтирди.
"Бу жуда оғир матч бўлди. Менимча, Нодирбек ҳар сафар мен билан ўйнаганда янада кучайиб боряпти.
Карлсеннинг айтишича, дастлабки икки партия жуда сифатли ўтган ва мантиқий равишда дуранг билан тугаган. Аммо ҳал қилувчи бурилиш учинчи партияда юз берган.
“Мен маълум бир пайтгача жуда яхши ўйнадим, кейин назоратни йўқотдим. У эса ажойиб даражада ўйнади.”
Магнус Нодирбекнинг ўйин услубига ҳам тўхталди:
У жуда кўп вариант ҳисоблайди, жуда қатъиятли, таслим бўлмайдиган ўйинчи. Лекин бир пайт бу унга қарши ишлади. Менда вақт жуда кам эди, аммо мен курашни давом эттирдим.”
Карлсеннинг фикрича, айнан ўшанда вазият ўзгарган:
“Унга аслида дуранг кифоя эди. Бу амалга ошмагач, ичимда: Яхши, энди менда имконият боръ, деб ўйладим. Кейин ўзимни босиб, вариантларни аниқ ҳисоблаб, ғалабани топдим.”
Магнус финалдаги рақиби ҳақида ҳам фикр билдирди. У Фабиано Каруананинг яим финалдаги ўйинини юқори баҳолади:
“Финалга чиққанимдан хурсандман. Ва албатта, Фаби билан ўйнаш ҳар доим ёқимли", - деди норвегиялик спортчи
Фикрлар