Нодирбек Абдусатторов ва Жорден ван Фореэст баҳси дуранг билан якунланди

"Tata Steel Chess 2026" турнирининг 11 турида Нодирбек Абдусатторов нидерландиялик Жорден ван Форестга қарши баҳсни дуранг билан якунлади. 
 
Бу дурангдан сўнг Абдусатторов очколари сонини 7 тага етказиб биринчи ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди. Лекин мусобақа тугашига 2 тур қолганида, таъқибчилар билан орадаги тафовут максимал даражада қисқариб кетди. 
 
Бевосита ўйинга эътиборимизни қаратадиган бўлсак, ҳамюртимизни бу учрашувда дуранг қониқтирар эди. Биринчи сабаб қора доналарда ҳаракат қилганлиги бўлса, бошқа бир сабаб ғалабага ўйнаш жуда катта риск эди. 1 очкони рақибдан тортиб олиш учун очиқ жангга кириб, якунда имкониятни бой беришимиз ҳам эҳтимолдан йироқ эмасди. 
 
Ўйин олдидан мезбон шахматчи ғалаба қозонишга уриниб кўришини тахмин қилгандик, чунки биргина ғалаба уни турнир жадвалида биринчи поғонага олиб чиқар эди. Лекин у ҳам ортиқча таваккалга бормади ва рух c1 шох г2, рух c2 шох ф1 юришларини 2 марта такрорлаб учрашувни дуранг билан якунлади. Жорден ван Форест бу дуранг орқали очколари сонини 6.5 тага етказиб олди ва айни дамда иккинчи ўринда бормоқда. 
 
Маълумот ўрнида, Нодирбек Абдусатторовни олдинда жуда мураккаб бўлган 2 баҳс кутиб турибди. 12 турда германиялик Матияс Блуэбаум ва финал роундда энг номдор ҳисдистонлик шахматчилардан бири Аржун Эригаисига қарши дона суради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!