Номзодлар турнири. Жавоҳир Синдаров 4-турда ғалаба қозониб, пешқадамга айланди

Кипрда давом этаётган Номзодлар турнири доирасида ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров етакчиликни бўлишиб турган Фабиано Каруана устидан ғалаба қозониб, 3,5/4 очко билан мусобақанинг яккол пешқадамига айланди.

Ушбу натижа орқали Синдаров жаҳон рейтингида сезиларли ўсиш қайд этиб, 6-ўринга кўтарилди. 2759.2 рейтинг очкоси билан у эндиликда дунёнинг энг кучли олти нафар шахматчиси сафидан жой олди.

Бу натижа Жавоҳир Синдаров фаолиятидаги энг юқори кўрсаткич сифатида қайд этилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!