Номзодлар турнири. Жавоҳир Синдаров кечаги куннинг энг яхши ўйинчиси бўлди
Кипрда бўлиб ўтаётган Номзодлар турнирининг 3-тур баҳслари ҳам ўз якунига етди. Ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров қора доналардан ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандха билан беллашиб, уни мағлубиятга учратишга эришди.
Бир қараганда дуранга қараб кетаётган партиянинг дастлабки цейтнотида вақт босими остида ҳар икки шахматчининг хато қилишга ҳаққи йўқ эди. Лекин ҳиндистонлик гроссмейстернинг 2 та қўпол хатосидан унумли фойдалана олган ҳамюртимиз вақт қўшиб берилгунига қадар жуда катта устунликни олиб якунда рақибини вақтдан олдин таслим қилди. Ҳамюртимиз кечаги куннинг энг яхши ўйинчиси деб топилди!
Биламиз, ҳамюртимиз қора доналардан яхшироқ перформанс кўрсатади ва бу анъана бугун ҳам давом этадиган бўлди.
Энди 4-чи турдан мусобақанинг фавориди дея такидланган Фабиано ва Жавоҳир ўртасидаги баҳс гувоҳига айланамиз.
Фикрлар