Норчаев: Эртадан гол уришни бошлайман!

Хабарингиз бор, эртага Қаршининг "Насаф" жамоаси ОЧЛ 4-тури доирасида "Ал-Файсали" жамоаси билан куч синашади. Бугун ушбу баҳс олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

"Аждарлар" сафида Рўзиқул Бердиев билан биргаликда ҳужумчи Ҳусаин Норчаев ҳам мазкур матбуот анжуманида иштирок этди.

– Биз эртанги беллашувга юз фоиз тайёрмиз. Эртага 3 очкони қўлга киритиб, мухлисларни хурсанд қиламиз деган умиддамиз.

– Ўтган йили ОФК кубогида тўпурар бўлгандингиз. Бу мусобақада сизга жамоаларнинг даражаси тўсқинлик қиляптими?

– Бу мусобақада жамоалар даражаси ростдан ҳам баланд, лекин эртадан гол уришни бошлайман. Ўзимни тўпурарлик қобилиятимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
SAMARIDDIN AMUR GPZ UZB
18/04/2022 21:01
Boshla uka senga omad