Норчаев мағлубиятдан сўнг нималар деди?
"Пахтакор" Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳсда "Насаф" билан куч синашди. Мазкур ўйинда "шерлар" 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди. Ўйиндан сўнг қаршиликлар футболчиси Ҳусайн Норчаев ўз фиклари билан ўртоқлашди.
"Авваломбор, бу биринчи ўйин. Баҳс сўнггида бироз толиқиш асоратлари сезилди. Шунинг учун мағлуб бўлдик, деб ўйлайман. "Пахтакор" кучли жамоа. Улар билан ўйиндан сўнг хатоларимизни кўриб олдик. Худо хоҳласа, кейинги ўйинларда яхши ҳаракат қиламиз.
"Навбаҳор"га қарши учрашувда яхшироқ ўйнаб, мухлисларимизни хурсанд қилиш ниятимиз бор", - деди Норчаев.
Фикрлар