Новак Жоковични ким тўхтатади?
Ads
Жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жокович Америка очиқ чемпионатининг иккинчи даврасида аргентиналик Хуан Игнасио Лондерога қарши кортга чиқди.
 
Новакнинг устунлигида ўтган ўйин 6:4, 7:6, 6:1 ҳисобида якунланди. Бу ғалаба Жокович учун 1/32 финал босқичининг йўлланмасини олиб келди.
 
Шу тариқа Жокович турнирнинг учинчи босқичида ҳамюрти Душан Лайович, ёки америкалик Денис Кудла билан куч синашади.