Нойер, Араухо, Ямал — Чемпионлар Лигаси ҳафта жамоасидан ўрин олишди

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Чемпионлар лигасининг жорий ҳафтасидаги энг яхши футболчилардан иборат рамзий жамоани эълон қилди.

Дарвозабон: Мануэль Нойер ("Бавария").

Ҳимоячилар: Жосип Станишич ("Бавария"), Маркиньос (ПСЖ), Робен Ле Норман ("Атлетико" Мадрид), Максимилиан Араухо ("Спортинг").

Ярим ҳимоячилар: Йозуа Киммих ("Бавария"), Жоау Невеш (ПСЖ), Кай Хаверц ("Арсенал").

Ҳужумчилар: Ламин Ямал ("Барселона"), Хвича Кварацхелия (ПСЖ), Хулиан Альварес ("Атлетико" Мадрид).

Турнирнинг бу йилги финали Будапештдаги "Пушкаш Арена" стадионида бўлиб ўтади. Мусобақанинг ҳал қилувчи ўйини 2026 йил 30 май куни бўлиб ўтади.

Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби ПСЖ ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!