
Нойер йирик ғалабадан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди
Бундеслига 5-туридан ўрин олган "Бавария" - "Вердер" баҳси бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мануэль Нойер ғалаба ҳақида фикрларини билдирди.
"Биз устунлик қилдик ва қийинчиликсиз ғалаба қозондик. Агар вазият тақозо этса, бир нечта гол уришга қодир эканимизни ҳамма билади. Бироқ, бу унчалик осон эмас, шунинг учун биз ишимизни давом эттиришимиз керак", - деди германиялик дарвозабон.
Маълумот учун, беш турдан сўнг Венсан Компани шогирдлари 15 очко жамғариб, Германия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
- Германия - Бундеслига
- Regular Season

Бавария
- Jonathan Tah 22'
- Harry Kane 45'
- Harry Kane 65'
- Konrad Laimer 87'
Тугади
4
:
0
26.09.2025 23:30

Фикрлар