"Ньюкасл" клуби "Барселона" ҳужумчисини сотиб олмоқчи
"Барселона" вингери Усмон Дембеле "Ньюкасл Юнайтед" қизиқишлари доирасида. "CalcioMercato" нашри хабарига кўра, инглиз клуби франциялик футболчини ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Қайд этилишича, Дембеленинг шартномасида 50 миллион эвролик товон пули ҳам бор. "Ньюкасл" бу суммани каталонияликларга тўлашга тайёр.
Аввалроқ, матбуотда "Барселона" Усмон Дембеле билан янги шартнома бўйича музокаралар бошлашга тайёрланаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 25 ёшли футболчининг ўзи жамоада қолишни афзал кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси аъзосининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар