Обамеянг қишда
Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг қишки трансферлар чоғида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Mirror нашрининг маълум қилишича, габонлик ҳужумчини Англия премьер-лигасида кўришмоқчи. Аниқроғи, Лондоннинг “Челси” клуби Обамеянгга шартнома таклиф қилишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Боруссия” ушбу футболчисини 60 млн еврога сотишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. “Аристкоратлар” устози Антонио Конте ҳам қишки трансферлар чоғида жамоасининг ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи.