Обамейянг қишда кетмоқчи
Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянг қишки трансфер ойнаси вақтида жамоасини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Bild хабар бермоқда.

Юқорида номи тилга олинган манба берган хабарга кўра, габонлик футболчи жамоадошларининг унга бўлган муносабатларидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. У машғулотларга кеч қолгани учун Бундеслига 12-турида “Штутгарт”га қарши (1:2) баҳс қайдномасига киритилмаган эди.

Бундан ташқари 13-турда “Шальке-04”га қарши ўйинда (4:4) 72-дақиқада майдондан четлатилган эди. Ўша вақтда дортмундликлар 4:2 ҳисобида олдинда бораётган эдилар. У жамоадошларининг ҳисобни ушлаб қола олмаганларидан ранжигани айтилмоқда.

Маълумот учун, Обамеянгнинг “Боруссия” билан шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган.