ОЧ-2018. Ўзбекистон термаси Тожикистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди

 

Футзал бўйича Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлаган Ўзбекистон терма жамоаси “B” гуруҳи 2-турига тайёргарликни бошлади. Дастлабки турда вакилларимиз Жанубий Кореяни 13:2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари бугун, маҳаллий вақт билан 12:30 да Hsing Wu университетига қарашли спорт мажмуасига етиб келди ва 1,5 соат давомида машғулот ўтказди. Машғулот давомида мураббийлар штаби стандарт вазиятлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратди.

Хитой Тайпейида ҳаво ҳарорати +13 даража илиқ, ёмриғ тинимсиз ёғмоқда. Футзалчилар Тожикистон билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Мураббийлар штаби Япония ва Тожикистон учрашувини таҳлил қилди ва эртага ўйин олдидан ўйинчиларга керакли кўрсатмалар беради.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионати “B” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Тожикистон учрашуви эртага, 3 февраль куни Тошкент вақти билан 13:30 да бошланади.

Футзал бўйича ОЧ–2018
1 февраль, пайшанба
1-тур натижалари

Ўзбекистон – Жанубий Корея 13:3
Япония – Тожикистон 4:2

Гуруҳдаги қолган ўйинлар тақвими

3 февраль, шанба

13:30 Тожикистон – Ўзбекистон
16:00 Жанубий Корея – Япония

5 февраль, душанба

13:30 Ўзбекистон – Япония
16:00 Тожикистон – Жанубий Корея

Эслатма: Учрашувлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!