ОЧЛ. "Насаф" жой олган гуруҳдаги иккинчи ўйин ҳам якунланди

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 6-туридан ўрин олган "Ал-Садд" - "Ал-Файсали" баҳси якунига етди. Унда қатарликлар 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Учрашувдаги ягона гол 45+2-дақиқада Педро Мигель ҳисобига қайд этилди. Саудияликлар бу баҳсда гол уришга муваффақ бўлмади. 

Шу тариқа, Грасия шогирдлари 6 турда 7 очко билан 3-поғонанадан жой олди. "Ал-Файсали" ҳисобидаги 9 очко ўзгаришсиз қолди ва клуб "Насаф" билан ўзаро ўйиндаги устунлик сабаб 1-ўринни банд этди. "Насаф" худди шунча очко билан 2-ўрин соҳиби сифатида плей-оффга йўлланма олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!