Одил Аҳмедов фаолиятини эрта тугатганининг асл сабабини ошкор қилди

Ўзбек футболининг охирги йиллардаги энг ёрқин юлдузларидан бири Одил Аҳмедов https://sport24.ru сайти журналисти Владислав Шапирога интервью берди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг моҳир плеймейкерларидан бири кутилмаганда футболчилик фаолиятини тугатишга қарор қилганининг сабабларини очиқлади. 

- “Шанхай”дан кейин “Шаньжоу”да ҳам ўйнадингиз, бу фаолиятингизда сўнгги клуб бўлди. Нега фаолиятингизни атиги 33 ёшда тугатдингиз?

- Менда Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатардан 2-3 та вариант бор эди. Улардан ҳеч бирини кўриб чиқмадим. Отамнинг вафотидан кейин дарров рад жавобини бердим ва фаолиятимни тугатишга қарор қилдим.

1604127483_123258740_199079925070974_2198730218641521206_n

- Отангизга нима бўлганди?

- 2020 йили пандемия бошланди, дадам коронавирус билан касалланди. Афсуски, уни енгиб ўтолмади. Шундан кейин футбол ўйнаш иштиёқи ва хоҳиши йўқолди. Мен кўпроқ вақтимни оилам билан ўтказа бошладим. Узоқ 11 йил давомида легионер бўлдим. Шу боис, Ўзбекистонда кам бўлардим.

- Ўзингизни келажакда мураббий сифатида кўрмаяпсизми?

- Ҳозирча йўқ. Бу оғир меҳнат, мустаҳкам асабни талаб қилади. Балки вақт ўтиши билан бу ҳақида ўйлаб кўрарман.

- Россия премьер-лигасида сиз тўқнаш келган энг зўр футболчилар қайсилар?

- Мен ўйнаган даврда “Зенит”да зўр футболчилар  жамланганди – Халк ва Данни. Рус футболчилар орасидан ҳам “Зенит” вакилларини айтишим мумкин, масалан Юрий Жирковни. У энг яхши россиялик футболчи.

- Сиз кетганингиздан бери Россия профессионал лигаси заифлашдими?

- Сўзсиз. Мен ўйнаган даврда у ерда кучли легионерлар бўларди, ҳозир сифатли хорижлик футболчилар фақат “Зенит”да бор. Балки, “Спартак”да ҳам бир иккитаси бордир. Бошқаларда йўқ. Ҳаммасига 2014 йилда киритилган санкциялар сабаб.  Бу йил ҳам жуда кўп легионерлар Россияни тарк этди. Лекин биринчи навбатда, сифатли хорижлик футболчиларнинг йўқлиги молиявий ҳолат билан боғлиқ. Улар Россияга пул учун келади.

- “Зенит”нинг кетма-кет тўрт марта чемпион бўлгани сизни ҳайрон қолдирдими?

- Йўқ. Улар доим чемпион жамоа бўлган. “Зенит” – Россия премьер-лигаси гегемони. Питердаги таркиб яхши бўлиб қолмай, чемпион даражасида. Илгари рақобат кучли эди, чемпионликни “Спартак”, “Локомотив”, ЦСКА оларди. Ҳатто биз ҳам “Краснодар” билан чемпионликка даъвогар бўлганмиз. Бугунги кунда “Зенит”га рақобатчи йўқ.

12a860f6e97db19a4f994afa5e43173e

Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов Россия премьер-лигасида 2011-2014 йиллар давомида “Анжи” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Бу жамоаси сафида Россия чемпионатида 86 та учрашувда майдонга тушиб, учта тўп киритган.

2012-2013 йилги мавсумда чемпионат совриндори ва мамлакат кубоги финалчиси бўлган.

Одил 2014-2016 йилларда “Краснодар” шарафини ҳимоя қилди. Бу жамоада миллий чемпионатда 67 та ўйинда рақиблар дарвозасини беш бор ишғол қилган. Краснодарликлар билан бирга 2014-2015 йилги мавсумда Россия чемпионати бронза медалини қўлга киритган.

Энг кучли футболчимиз Европани эмас, Хитойни танлаганига изоҳ берди

"Арсенал" сўраган легионеримизни жамоаси Англияга қўйиб юбормаган экан...

Шомуродовга “Рома”дан кетишни тавсия қилишди...

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!