Одил Аҳмедов ўз келажаги ва Халкнинг Россияга қайтиши ҳақида гапирди

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Хитой чемпионатида ўзи билан бирга “Шанхай СИПГ” шарафини ҳимоя қилаётган бразилиялик футболчи Халкнинг Россия чемпионатига қайтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

- Халкнинг “Зенит”га қайтаётгани ростми? Ҳамма нарса бўлиши мумкин, лекин ман ҳали Халк билан бу борада гаплашмадим. Ўзимнинг келажагимми? Ҳозирги кунда мени “Шанхай СИПГ” билан амалдаги шартномам бор, - деди Одил Аҳмедов россиялик журналистнинг саволига жавоб қайтарар экан.

Халк ва Одил Аҳмедов Хитой чемпионатига кўчиб ўтгунга қадар Россия чемпионатида маҳоратини намойиш қилган. Халк “Зенит”да тўп сурган бўлса, Одил Аҳмедов “Анжи” ва Краснодар” клубларида ўйнаган.

Ҳар икки футболчи “Шанхай СИПГ”нинг Хитой чемпионатида ғолиб чиқишига катта ҳисса қўшган.

Халк “Шанхай СИПГ”ни тарк этмоқда. Одил Аҳмедовчи?

Одил Аҳмедов: Одамлар уни кўриши билан ақлдан озади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!