Одил Аҳмедов “Тяньцзинь Теда”га қанчага тушгани ва қачонгача ўйнаши аниқ бўлди!
Хитой чемпионати пешқадами “Шанхай СИПГ” Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовни мусобақа аутсайдери “Тяньцзинь Теда” жамоасига ижарага бергани маълум бўлди.
Одил Аҳмедов янги жамоаси таркибида 2020 йилнинг 31 декабрига қадар ўйнайди. Айнан шу санада 32 ёшли футболчимизнинг “Шанхай СИПГ” жамоаси билан амалдаги шартномаси ўз якунига етади.
Transfermarkt портали маълумотларига қараганда, “Тяньцзинь Теда” ўзбекистонлик легионерни ижарага олиш учун “Шанхай СИПГ” жамоасига 62 минг евро тўлаган.
Одил Аҳмедов Хитой Чемпионатида 2017 йилдан буён иштирок этиб келмоқда. У шанхайликлар таркибида жами 104 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 11 та гол урган.
Агар легионеримизга 2021 йил олдидан Хитой жамоаларидан бошқа таклиф бўлмаса, фаолиятини “Навбаҳор”да давом эттириши мумкин.
Фикрлар