Одилбек Ҳамробеков: Мухлислар тўла стадионда босим? Йўқ, биз ҳудди “Бунёдкор” стадионида бўлганидек мухлислардан энергия олиб ҳаракат қиламиз
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги чорак финалида Қатар билан куч синашади. Бугун ўйин олди матбуот анжумани ўтказилди. Унда терма жамоамиз етакчиларидан бири Одилбек Ҳамробеков иштирок этди.
- Турнирдаги навбатдаги ўйинимиз амалдаги чемпион ва тажрибали жамоага қарши бўлади. Қатар таркибида иқтидорли футболчилар бор. Улар мухлислари қаршисида ўйнайди. Лекин биз тайёрмиз.
Диёр Ҳолматов билан клубда ҳам бирга тўп тепамиз. Уни жуда яхши келажак кутмоқда. Бироқ мен билан ўйнайдиган Отабек Шукуров ва Диёр Ҳолматовни солиштириш тўғри бўлмайди.
Эртанги баҳсда жамоамиз билан баъзи номлар эмас, балки Қатарнинг барча футболчиларига жиддий қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Қатар билан беллашувда кўплаб мухлислар бўлади. Жамоа бу босимга қай даражада тайёр?
Стадионда мухлислар тўла бўлса бу яхши. Худди “Бунёдкор” стадионида ўйнаганимиздек мухлислардан энергия олиб, ҳаракат қиламиз, - деди Одилбек Ҳамробеков.
Фикрлар
Bunyodkor stadioniga damku