ЎФА U-20 терма жамоамиз аъзоси Шаҳриёр Жабборов бўйича маълумот берди
Осиё футбол конфедерацияси юртимизда бўлиб ўтган U-20 Осиё кубоги бўйича тиббий хулосасини тақдим этди. Унга кўра, Ўзбекистон — Австралия учрашувидан кейинги допинг текширувда терма жамоамизнинг бир нафар футболчиси Шаҳриёр Жабборовда тақиқланган модда аниқланган. Ушу текшурив “А”, яъни биринчиси ҳисобланиб, ундан сўнг “Б” қўшимча текшируви ўтказилади. Айнан иккинчи текширувдан сўнг якинуй қарор чиқарилади.
Ўзбекистон футбол ассотдиацияси раҳбарияти бошчилигида мазкур ҳолатни тўлиқ ўрганиб чиқиш юзасидан ички текширув бошланган. Унда футболчи, тиббий қўмита мутахассислари, терма жамоа ҳамда клуб шифокорлари иштирок этишмоқда.
Дастлабки тахминларга кўра, Жабборов эхтиётсизлик сабаб сифатсиз биологик фаол моддалар истеъмол қилган бўлиши эҳтимоли ўрганиб чиқилмоқда.
Шуни таъкидлаш керак, турнир давомида Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг аксарият футболчилари допинг текширувдан ўтган ва ҳеч кимда тақиқланган воситалар аниқланмаган.
Текширув натижалари бўйича қўшимча маълумотлар расмий саҳифаларимиз орқали эълон қилинади.
Фикрлар