ОФК келаси йилги клублар мусобақалари учун лицензия олган клублар рўйхатини эълон қилди. "Насаф"нинг тақдирига ойдинлик киритилди
Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайтида келаси йилги халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун лицензия олган клублар рўйхати эълон қилинди.
Унга кўра, ОФК "Чемпионлар лигаси-2021"да иштирок этиш учун лицензияга эга бўлган Ўзбекистон клублари 7 тани ташкил этади: “Пахтакор”, “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Навбаҳор Лочинлари”, “Металлург”, AГМК, “Сўғдиёна”.
Шунингдек, "ОФК кубоги-2021" мусобақасида иштирок этиш учунгина лицензия ола билган Ўзбекистон клуби – “Насаф”.
Нуфуз жиҳатидан юқорида турувчи ОЧЛ учун лицензия олган клуб агар мусобақанинг саралаш босқичидан муваффақиятли ўта олмаса, ОФК кубогида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Қайд этиш жоиз, ОФК байроғи остидаги мусобақаларда қатнашиш учун клуб спорт мезонлари бўйича совриндор бўлиши ва шу билан бир қаторда лицензиялаш жараёнидан муваффақиятли ўтиши лозим саналади.
Фикрлар