ОФК кубоги. Ўзбекистон клуби ўз ўйинларини қаерда ўтказади?

Биласиз, ОФК Кубогининг 2022 йилги мавсумида камида битта клубимиз қатнашади.

"Насаф" ОФК Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида "Банияс" (БАА) устидан ғалаба қозонса, “E” гуруҳидан жой олади. Бундай ҳолатда "Сўғдиёна" ОФК Кубоги “E” гуруҳидан ўрин эгаллайди.

"Насаф" мағлуб бўлган тақдирда, ОФК Кубогига йўл олади, "Сўғдиёна" эса 2022 йилги мавсумда халқаро мусобақаларда иштирок эта олмайди.

Куни кеча, Осиё футбол конфедрацияси гуруҳ баҳсларини қабул қилувчи мамлакатларни эълон қилди. Унга кўра, "E" ва "F" гуруҳларини ўтган йилгидек, Душанбе ва Бишкек шаҳарлари қабул қилади. "Насаф" ёки "Сўғдиёна" Тожикистон пойтахтига боришга тўғри келади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!