Офсайд статистикаси: Мбаппе пешқадам, Роналду бешликда
"Пари Сен-Жермен" юлдузи Килиан Мбаппе 2022 йилда топ-5 лигада ҳаракат қилувчилар орасида энг кўп офсайдда қолиб кетган футболчи бўлди.
Франциялик ҳужумчи йил мобайнида нақд 38 бор ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолган. Иккинчи ва учинчи поғоналарни "Атлетик" вакили Иньяки Уильямс ҳамда "Удинезе" аъзоси Жерар Делафеу банд этган, уларнинг ҳар иккисида ушбу кўрсаткич 32тани ташкил этяпти.
Ўтган йилни "Манчестер Юнайтед" клуби либосида ўтказган Криштиану Роналду бу борада 4-бўлди. Португалиялик форвард 28 марта воқеалар ривожидан илгарилаб кетган. 5-ўрин "Боруссия" ҳужумчиси Антони Модестга тегишли.
Фикрлар