Оғир атлетика: Руслан Нурудинов Осиё ўйинлари рекордини янгилади
Ads

Осиё ўйинларининг навбатдаги кунги баҳслари давом этмоқда.

Кун дастуридан ўрин олган оғир атлетика баҳсларида 105 кггача бўлган вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Руслан Нуриддинов ҳам иштирок этди.

Хусусан, даст кўтариш баҳсларида 191 ва силтаб кўтариш машқларида 230 кг тошни ўзига бўйсундирган вакилимиз якунда умумий 421 кг вазнни ўзига бўйсундирган ҳолда, мусобақанинг олтин медали соҳибига айланди. 

photo_2018-08-26_16-49-31

Қайд этиш лозим ушбу натижаси орқали ҳамюртимиз қатарлик Саид Саиф Асад томонидан 2002 йилги Пусанда ўтказилган Осиё ўйинларида ўрнатилган 417 кглик Осиё ўйинлари рекордини янгилади. 

Минбар

Барча блоглар