Оксана Чусовитина Париждаги Жаҳон кубогида иштирок этади

29-30 сентябрь кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи ўтказилади. Мусобақада жаҳоннинг 20 мамлакатидан 40 нафардан ортиқ спортчи иштирок этади. Жаҳон кубогида ҳамюртимиз Оксана Чусовитина ҳам қатнашади. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Қайд этиш лозимки, ушбу мусобақа Токио 2020 Олимпия ўйинларига рейтинг очколарини беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!