Олейник: Емельяненкога қарши жанг қилишни хоҳламайман

UFC оғир вазн тоифасида жангчиси Алексей Олейник Фёдор Емельяненкога қарши жангда уни мағлуб этиши мумкинлигини айтиб ўтди.

- Фёдорга қарши рингга чиқиш ниятим йўқ, бироқ бундай баҳс ташкил этилса уни мағлуб этиш менинг қўлимдан келади. Эслатиб ўтишим жоизки, биринчи марта Емельяненкога қарши жанг қилганимда менинг вазним 83 кг ташкил қилганди, бироқ бугунги кунга келиб вазним 106-110 кгдир. UFCда ўзимни қулай ҳис қиляпман, ватандошим билан жанг қилишни истамайман, - дея Олейникнинг сўзларидан иқтибос келтиради Tofight.ru нашри.

Маълумот учун, Емельяненко "Bellator" турнири доирасида ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Минбар

Барча блоглар