Олий лигада энг кўп гол урган легионерлар ТОП-12
Ads

Ўзбекистон чемпионатининг якунланган мавсумида "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов 22 та гол билан энг яхши тўпурар бўлди. ХЎш хорижлик футболчилар орасида энг кўп голни ким урди? Қуйида бу саволга жавоб топишингиз мумкин.

 

12. Вячеслав Шевченко ("Қизилқум") - 3 гол

Шева мавсумда “Қизилқум" учун 3 та гол урди. Вячеслав ана шу голларни 14 ўйинда майдонга тушиб киритган. Украиналик 31 ёшли ҳужумчи Олий лигадаги уч йиллик фаолияти давомида 6 та марта рақиб дарвозаисни ишғол қилган.

11. Кахи Махарадзе ("Локомотив") - 3 гол

Грузиялик ярим ҳимоячи 6 йиллик танаффусдан сўнг "Локомотив"га қайтди. 29 ёшли Махарадзе ушбу мавсумда 26 ўйинда 3 та гол урди. У "Қўқон-1912"га қарши ҳар икки беллашувда ҳам тўп киритган.

10. Огнян Красич ("Насаф") - 3 гол

Сербиялик ярим ҳимоячи мавсумнинг биринчи қисмини "Насаф"да ўтказиб 12 ўйинда 3 та гол уришга эришди. 28 ёшли Красич ёзда ўз юртига қайтиб кетди.

9. Евгений Гогол ("Олмалиқ") - 3 гол

Олмалиқликлар ҳимоячиси якунига етган мавсумда 27 учрашувда 3 та голга муаллиф бўлди. Россиялик 30 ёшли ўйинчи "Қизилқум", "Қўқон-1912" ва "Андижон" билан ўйинларда гол урган.

8. "Артур Геворкян ("Насаф"/"Локомотив") - 3 гол

Геворкян биринчи даврани "Насаф"да ўтказиб 14 ўйинда 2 гол урган бўлса, иккинчи даврада "Насаф" либосида 13 беллашувда 1 та тўп урган. 32 ёшли ҳужумчи охирги 6 йилдаги энг паст кўрсаткичини қайд этди.

7. Арисланмурат Амонов ("Олмалиқ") - 3 гол

"Олмалиқ" ҳужумчиси 24 ўйинда 3 марта рақиблар посбонларини хафа қилган. Туркманистонлик 26 ёшли футболчи ана шу голларнинг иккитасини "Навбаҳор"га қарши ўйинларда киритган.

6. Сато Минори ("Бунёдкор") - 5 гол

"Бунёдкор" футболчиси Минори мавсумда 26 учрашувда 5 та гол уришга муваффақ бўлди. Япониялик ярим ҳимоячи "Олмалиқ" ва "Шўртан"га қарш ўйинларда жамоасига ғалаба келтирувчи голларни урган.

5. Олександр Пишур ("Навбаҳор") - 5 гол

Пишур биринчи даврада "Навбаҳор" жамоаси учун 11 учрашувда 5 та гол киритди. 34 ёшли украиналик ҳужумчи "Қўқон-1912" билан беллашувда "хет-трик" муаллифига айланганди. Олександр иккинчи даврада Қозоғистоннинг "Тараз" жамоасига ўтиб кетди.

4. Игор Голбан ("Навбаҳор"/"Насаф") - 5 гол

Россиялик футболчи биринчи даврада "Навбаҳор" либосида 14 ўйинда 2 гол урган бўлса, иккинчи даврада "Насаф" таркибида 14 беллашувда 3 та гол киритди. Голбан Олий лигадаги энг сермаҳсул ҳимоячилардан бирига айланди.

3. Вадим Чемиртан ("Бухоро") - 7 гол

Молдовалик ҳужумчи давралар оралиғида "Бухоро" билан шартнома имззолади. 29 ёшли футболчи мавсум давомида 10 учрашувда майдонгаа тушиб, 7 бора ўз номини таблога ёздириб қўйди.

2. Драган Черан ("Насаф") - 12 гол

Иккинчи даврада "Насаф"га келиб қўшилган Черан 13 учрашувда 12 та голга муаллифлик қилди. Сербиялик ҳужумчи "Навбаҳор", "Металлург" ва "Нефтчи" жамоалари билан ўйинларда "дубл"га эришган.

1. Неманя Йованович ("Андижон"/Қизилқум"") - 13 гол

Сербияда таваллуд топган ҳужумчи 13 та гол урди ва ушбу мавсумда Олий лигада энг кўп гол урган легионерга айланди. 32 ёшли ҳужумчи биринчи даврада "Андижон" учун 5 та, иккинчи даврада "Қизилқум" учун эса 8 та гол уришга муваффақ бўлган.

 

Фурқат Юсупов тайёрлади

Блогдаги бошқа мақолалар

"Водий дербилари" чемпиони қайси жамоа?

Испания чемпионатида энг узоқ "қуруқ" ўйин ўтказган 5 дарвозабон

Олий лигада энг кўп гол урган легионерлар ТОП-12

Александр Гейнрихдан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

"Милан"дан "Интер"га ўтган 8 футболчи

Испания чемпионатида энг кўп "хет-трик"ка эришган 5 футболчи

 Игор Сергеевдан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Роналдунинг ЧЛдаги голсиз cериялари

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (2-қисм)

"Манчестер Юнайтед"дан "Арсенал"га ўтган 6 футболчи

Ғофуров ва Турсуновда гол ёхуд легионерларимиз учун омадли ҳафта

"Милан дербиси"даги энг яхши 5 тўпурар

Мадрид дербисининг 5 тўпурари

Мадрид дербисининг 5 "гвардиячиси"

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига оид 20 факт

"Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган 7 футболчи

"Шўртан" - "Қўқон-1912" учрашувига оид 10 факт

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (1-қисм)

"Олмалиқ" - "Пахтакор" учрашувига оид 10 факт

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​

Минбар

Барча блоглар