Олтин дубль: "Пахтакор" - Ўзбекистон Кубоги соҳиби!

Ўзбекистон Coca Cola Кубоги финали АГМК ва "Пахтакор" жамоалари ўртасида кечди. Унда номинал меҳмонлар 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. 

Ўйиндаги голлардан 2 тасини Драган Черан киритди. Жалолиддин Машарипов эса пенальтидан ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди. 

  • Ўзбекистон кубоги
  • Финал

OKMK

0 : 3

20/12/2020 15:00

Пахтакор

  • Драган Черан 28', 46'
  • Жалолиддин Машарипов 59'

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+4'

    Дердийокнинг зарбаси аниқ, аммо кучсиз чиқди. 

  • 90+3'

    Жаримадан узатилган тўпни АГМК футболчилари дарвозага йўллай олмади. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    "Пахтакор" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 85'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Қувватов ушлаб олди. 

  • 83'

    АГМКнинг голи ВАР томонидан бекор қилинди. 

  • 83'

    Черан ўрнига Сидиқов майдонга тушмоқда. 

  • 81'

    Эркинов ҳужумда фол ишлатди. 

  • 79'

    Шораҳмедов ўйинни давом эттира олмайди, чоғи. Ўзгаришлар учун имконият қолмаган. 

  • 78'

    АГМК футболчиси тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 76'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Қувватов ушлаб олди. 

  • 74'

    Жўраев ва Абдураҳимов ўрнига Қосимов ва Умаров майдонга ташланди. 

  • 72'

    Исмоилов ўрнига Собирхўжаев, Ҳамдамов ўрнига эса Эркинов майдонга тушмоқда. 

  • 69'

    Машариповнинг бурчакдан узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 68'

    АГМК яна ҳимояланмоқда. 

  • 65'

    Шораҳмедовнинг жарима майдонига узатмаси кучли чиқди. 

  • 64'

    Раҳмонов Исмоиловни ўз вақтида зарарсизлантирди. 

  • 61'

    АГМК таркибида ўзгариш: Григалашвили ўрнига Омонов, Ватсадзе ўрнига Полвонов майдонга тушди.

  • 59'

    ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Жалолиддин Машарипов пенальтидан "Паненка услуби"да фойдаланди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди! 0-3!

  • 58'

    Бош ҳакам ВАРга мурожжатидан сўнг қўл билан ўйин деб ҳисоблади ва пенальти белгилади! Машарипов уни ижро этади.

  • 55'

    Бурчак тўпини Алижонов ҳаводан ичкарига етказиб берди, ҳимоячилар вазиятни бартараф этди. Футболчилар қўл биланг ўйин деб ҳисоблашди ва ҳакам ВАРга мурожаат қилди. Ўзбекистон футболи тарихида илк бора ВАРга мурожаат!

  • 54'

    Тайм бошидаги тезкор гол АГМК футболчиларининг руҳиятига жиддий таъсир қилди. Ўйин "Пахтакор"нинг мутлақ устунлигида ўтмоқда.

  • 52'

    Номинал меҳмонлар қисқа паслар билан позицион ҳужум уюштирмоқда. Рақиб хатоси кутиляпти.

  • 51'

    Ҳожиакбар Алижонов жарима майдони ичига ажойиб тарзда кириб борди ва узатма амалга оширди, бироқ унинг узатмасини ушлаб олувчи шерик топилмади.

  • 50'

    "Пахтакор" уюштирган ҳужум ноаниқ якунланди.

  • 49'

    Ҳусниддин Ғофуровнинг жаримадан дарвозага тўғридан тўғри берган заробасини Қувватов ушлаб қолди! Ажойиб сейв.

  • 48'

    Баҳром Абдураҳимовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси.

  • 46'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Машариповнинг қанотдан узатган супер кроссини Черан дарвозага боши билан жойлаб қўйди! Дубль! 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+2'

    1-тайм якунланди. "Пахтакор" ҳисобда минимал устунлик билан кийим алмаштириш хонасига йўл олмоқда. Танаффус!

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    Ҳамробеков қарор қабул қилишда кечикди. Тўп йўқотилди. 

  • 42'

    Шораҳмедов ҳужумда қоидани бузди. 

  • 41'

    Абдураҳимов манзилига узатилган тўпга Қувватов чиқиб келди. 

  • 41'

    Дердийок ўзига узатилган тўпга етиб бора олмади. 

  • 40'

    Григалашвили яхши позицияга чиқиб бориб, ноаниқ зарба йўллади. 

  • 39'

    Бурчак узатмаси тепилган тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 38'

    Ғофуровнинг жаримадан тепган тўпи Черан томонидан майдон ташқарисига чиқариб юборилди. 

  • 37'

    Олмалиқликлар фаоллашди. 

  • 35'

    Ҳамдамов ҳужумда қоидани бузди. 

  • 33'

    "Пахтакор"нинг жарима майдонига узатилган тўпни Қувватов ушлаб олди. 

  • 31'

    Бурчакдан узатилган тўпни Дердийок дарвозага аниқ йўллай олмади. 

  • 30'

    АГМК яна ҳимояланишга мажбур. Энди уларнинг аҳволи янада оғирлашиши аниқ. Тўпни "Пахтакор"дан олиб қўйиш қийин кечади. 

  • 28'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Черан Ҳамдамовнинг узатмасидан сўнг, қулай вазиятда пайдо бўлди. Унинг кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олди. 

  • 28'

    АГМКнинг ҳужуми ноаниқ пас туфайли тўхтади. 

  • 27'

    Ватсадзе Алижоновнинг ортидан туртиб юборди. Фол!

  • 25'

    Черан Тошматовнинг юзига зарба бериб юборди. 

  • 24'

    "Пахтакор" ҳамон босим уюштирмоқда. АГМК қарши ҳужумларга таянмоқда. 

  • 22'

    Ҳамробековнинг жарима майдони ташқарисидан тепган тўпи бироз ноаниқ кетди. 

  • 19'

    ВАР вазиятни кўриб чиқди. Ҳақиқатан ҳам, пенальти йўқ. 

  • 18'

    Жарима майдони ичида Черан йиқилиб тушди. Ҳакам ҳаммаси жойида деб ҳисоблади. 

  • 17'

    Машарипов жарима майдонига кириб борди. Зарба бериш имконини ҳимоячилар бермади. 

  • 16'

    "Шерлар" рақиб яриммайдонида тўпни назорат қилмоқда. 

  • 15'

    АГМК босим уюштиришга ҳаракат қилмоқда. 

  • 13'

    "Пахтакор"нинг қарши ҳужумини Машарипов ноаниқ зарбаси билан якунлаб берди, тўп дарвозадан анча юқорилаб кетди. АГМК тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 11'

    "Кончилар" ҳар жабҳада яхшироқ таассурот уйғотишмоқда. Қосимов жамоани финалга ажойиб тарзда тайёрлабди.

  • 10'

    "Пахтакор"нинг ўта тезкор қарши ҳужуми Ҳамдамовнинг зарбаси билан якунланди, палапартиш вазиятдан АГМК футболчилари бир амаллаб чиқиб кетишди. Тўп дарвозабонгача етиб бормади.

  • 9'

    Олмалиқликлар кутилмаганда ўйин назоратини бутунлай қўлга олишмоқда. "Пахтакор" ҳозирча ҳимояда қамалиб қолди.

  • 7'

    АГМКнинг ҳужуми бурчак зарбаси билан якунланди. Бурчак зарбасини ҳимоячилар осон бартараф этишди.

  • 6'

    Машариповнинг дарвозага тўғридан-тўғри йўллаган зарбасини Раҳимов қийинчилик билан қайтарди! Ажойиб сейв!

  • 5'

    АГМК ҳимоячилари ўз жарима майдони яқинида фол ишлатишди. Жарима зарбасини Жалолиддин Машарипов ижро этади.

  • 4'

    Номинал мезбонларнинг ажойиб ҳужуми Жокичнинг дарвозага йўллаган кучсиз зарбаси билан якунланди. Қувватов тўпни осон эгаллаб олди.

  • 3'

    АГМК футболчиси Баҳром Абдураҳимов ҳужумда Машариповга нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 2'

    Олмалиқлик футболчилар илк дақиқаларданоқ стандард вазиятга эга бўлишди. Бурчакдан Тошматов узатган тўпни "Пахтакор" ҳимоячилари жарима майдонидан узоқлаштирди.

  • 1'

    Ўйин бошланди! АГМК футболчилари ўйинни бошлаб беришди.

  • 0'

    Эслатиб ўтамиз, бугунги финалда ВАР тизимидан илк бора фойдаланилади. 

    Футболчилар мадҳиямизни ижро этишди.

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Ўйин саноқли дақиқалар ичида старт олади.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Ўзбекистон Кубоги финали бошланиш арафасида: Намангандаги Марказий стадион АГМК - "Пахтакор" тўқнашувини қабул қилишга тайёр! Ушбу учрашувни сайтимиз сизга матнли кўринишда тақдим этади. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!