Омад эмас, ақл етишмади!

- Амалдаги Европа чемпионлари Мундиалда иштирок этмайди. Шимолий Македонияга қарши баҳсда улар яққол устунлик қилишди. 32 та зарба, 16 та бурчак тўпи ва 66 фоизлик тўп назорати. Омад етишмади дейишингиз мумкин. Бироқ мен бундай фикрда эмасман. Италия рақибни кучини тўғри баҳолай олмади ва эрта асабийлашишни бошлади. Мазмунсиз ҳужумлар, таваккал зарбалар, муваффақиятсиз узатмалар - очиқчасига палапартишлик. 0:0 ҳисоби қайси жамоа сенга қарши ўйнаётганидан қатъи назар фожиа эмас. Аммо Италиядек терма жамоа кетма-кет икки марта Жаҳон чемпионатида қатнашмаслиги ҳақиқий фожиа.

- Ҳар бир ишда тартиб ва сабр муҳим. Тартибсизлик оқибатида "скуадра адзурра" мағлуб бўлди. Энди сабр қилиш керак!


SPORTS.uz сайти журналисти Худайқулов Карим 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!