"Оқтепа" - "Навбаҳор": Матнли трансляция
Ўзбекистон Coca Cola Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Оқтепа" - "Навбаҳор" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90'

Ўйин якунланди.
- 90'

Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Ухххх! Дарвозабон Оқтепани голдан сақлаб қолди.
- 88'
Навбаҳорнинг қарши ҳужумини ҳимоячилар қайтаришди.
- 86'
Азизбек Турғунбоевнинг зарбасидан сўнг, тўпни мезбонлар дарвозабони ушлаб олди.
- 85'
Оқтепанинг ҳужуми ноаниқ пас билан якунланди.
- 84'
Навбаҳорда ҳужумда фол! Оқтепа дарвозабони тўпни ўйинга киритиб беради.
- 83'
Навбаҳор футболчиси қарши ҳужумни кучсиз зарба билан якунлади.
- 80'
Навбаҳорнинг қанотдан ташкил этган ҳужумидан сўнг, дарвозага зарба йўлланди, бироқ бироз ноаниқ.
- 79'
Навбаҳор футболчиси йиқитилди. Ҳакам жарима тўпи белгилади.
- 79'
Оқтепанинг ҳужуми зарбагача етиб бормади.
- 78'
Навбаҳор футболчисининг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 78'
Навбаҳор жарима тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 76'
Навбаҳор босимни кучайтирмоқда.
- 75'

Мирзоҳид Ғофуров ўрнига Ғиёсжон Комилов майдонга тушди.
- 70'

Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Хуршидбек Мухторов майдонга тушди.
- 70'

Давронбек Ҳошимов ўрнига Тоҳиржон Шамситдинов ўйинни давом эттиради.
- 68'

Зафар Тўраев сариқ карточка билан огоҳлантирилди
- 67'
Оқтепа Навбаҳор жарима майдонига киришга муваффақ бўлди, бироқ зарбагача иш бормади.
- 64'
Навбаҳорнинг навбатдаги ҳужуми ноаниқ якунланди.
- 62'

Руслан Болов ўрнига Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев ўйинга қўшилди.
- 61'

Сардор Жаҳонов ўрнига Диёр Жалолиддинов майдонга тушди.
- 60'

Забиҳилло Ўринбоевнинг оширган тўпини Азизбек Турғунбоев дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобдаги фарқни оширди-0:2.
- 57'
Азизбек Турғунбоевнинг зарбасидан сўнг, тўпни мезбонлар дарвозабони ушлаб олди.
- 56'
Оқтепаликлар рақиб жарима майдонига кириб боришмоқда, бироқ сўнгги зарбага аниқлик етишмади.
- 52'

Оқтепа футболчисига шифокорлар ёрдам кўрсатишди.
- 50'
Навбаҳорнинг яна бир ҳужуми қайтарилди.
- 46'

Жавлон Иброҳимов ўрнига Сардор Теляков майдонга тушди.
- 46'

Достон Баҳромов ўрнига Зафар Тўраев ўйинга қўшилди.
- 46'

Суннатилла Мамадалиев ўрнига Идрис Бикмайкин майдонга тушди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Биринчи тайм якунланди.
- 45'

Биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'

Бурчакдан узатилган пасни ҳимоячилар қайтаришди.
- 44'
Навбаҳорнинг ҳужуми бурчак тўпи билан якунланди.
- 43'
Навбаҳорнинг қарши ҳужумини ҳимоячилар тўхтатишди.
- 42'
Наманганликлар қоида бузиб, тўпни эгаллаб олишди. Хакам яна жарима тўпи белгилади.
- 41'
Оқтепа футболчиси йиқитилди. Хакам Навбаҳор дарвозасига жарима тўпи белгилади.
- 36'
Навбаҳор ҳужумларни кўпайтирмоқда.
- 33'

ГОООООООЛ! Азим Аҳмедов рақибдан қайтган тўпни дарвозага йўллаб, ўйинда ҳисобни очди.
- 30'
Қанотдан узатилган пасни ҳимоячилар қайтариб юборишди.
- 29'
Учрашув ҳаками Навбаҳор футболчиси билан тушунтириш ишлари олиб борди.
- 26'

Наманганликларнинг бурчак зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни ушлаб олди.
- 25'
Забиҳулло Ўринбоевнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.
- 24'
Оқтепа майдон марказидан рақиб томонга ўтишга қийналмоқда.
- 21'
Оқтепа ҳимоячиси жарима майдони ичида хатоликка йўл қўйди, бироқ Навбаҳор футболчилари вазиятдан фойдлана олмади.
- 19'
Навбаҳорнинг навбатдаги ҳужуми ноаниқ кетди. Оқтепа дарвозабони тўпни ўйинга киритиб беради.
- 18'
Навбаҳор футболчи майдон марказида қўполлик ишлатди.
- 15'
Намангандан ташриф буюрган мухлислар жамоаларини тинмасдан қўллаб туришмоқда.
- 15'
Оқтепаликлар босим уюштиришмоқда.
- 14'
УХХХХ! Забиҳулло Ўринбоев дарвозабон билан бирга бир вазиятдан фойдалана олмади.
- 13'

Бурчакдан узатилган пасни ҳимоячи жарима майдонидан узоқлаштирди.
- 12'
Наманганликлар қанотдан ҳужум ташкил қилишди, бироқ ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 7'
Навбаҳор жарима тўпидан фойдала олмади. Тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.
- 1'
Навбаҳорнинг дастлабки ҳужуми. Наманганлик ҳужумчи яқин масофадан Оқтепа дарвозасини ишғол қила олмади.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Футболчилар майдонга чиқиб келишди.



Фикрлар