Ўртоқлик ўйини. "Андижон" "Бобур Арена"да Қирғизистон U-20 термасини мағлуб этди

Халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида "Андижон" клуби Қирғизистон U-20 терма жамоасига қарши саф тортди. Унда "бургутлар" йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди. 

Андижон шаҳридаги "Бобур Арена"да кечган баҳсда мезбонлар сафида Фарҳод Соҳибжонов, Армин Бошньяк ва Абдураҳмон Комилов ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

Маълумот ўрнида, "Андижон" айни пайт Суперлига 3-туридан сўнг 7 очко билан 2-ўринни банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
23/03/2024 19:53
Галабанглар давомли бу'лсин кегинги учрашувда х ам галаба кутиб к ,оламиз