Ўртоқлик учрашуви. "Насаф" - "Истиқлол": Беллашувда юз берган асосий воқеалар! (Матнли трансляция)

Ўртоқлик учрашуви доирасида "Насаф" ҳамда "Истиқлол" жамоалари ўзаро куч синашади. Мазкур беллашувдан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 

"Насаф" - "Истиқлол" - 2:0.

90. Учрашув якунига етди. "Насаф" 2:0 ҳисобида "Истиқлол"дан устун келди. 

82. Умарбек Эшмуродов ўрнига Бекжон Раҳматов майдонга туширилди.

73. Нуруллоевнинг аниқ зарбасини "Истиқлол" дарвозабони қийинчилик билан қайтаришга эришди.

69. Қаршиликлар таркибида ўзгариш: Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров ва Жаба Жигаури ўрнига Дониёр Нарзуллаев, Суҳроб Нуруллоев ва Баҳром Абдураҳимов майдонга тушишди.

жаба

62. Яна битта ГОООООООООЛ! Жигаури дублни расмийлаштирмоқда. Амоновнинг ажойиб узатмасидан кейин Жигаури дарвозабон билан бирга бир чиқиб борди. Биринчи зарбани дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди. Аммо қайтган тўпга яна ўша биринчи гол муаллифи Жаба эга чиқди ва дублни расмийлаштириб қўйди - 2:0.

52. ГООООООООООООЛ! Бозоровнинг узатмасидан сўнг Жигаури рақиб дарвозасининг олис бурчагини аниқ нишонга олди - 1:0.

51. Бурчак зарбасидан сўнг Ғолиб Ғайбуллаевнинг олис масофадан йўллаган кучли зарбасидан сўнг тўп рақиб дарвозаси устидан ўтиб кетди.

46. "Насаф" таркибида ўзгариш бўлди: Умиджон Эргашев, Зафармурод Абдираҳматов ва Марко Станоевич ўрнига Абдувоҳид Неъматов, Алибек Давронов ва Шуҳрат Муҳаммадиев майдонга тушди.

46. Иккинчи таймга старт берилди.

45. Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча беллашувда ҳисоб очилмади - 0:0. 

39. Умар Эшмуродов огоҳлантирилди. 

исти

36. Эргашевдан сейв. У Мабатошоевнинг аниқ зарбасидан сўнг тўпни қайтарди. 

34. Ғолиб Ғайбуллаевга сариқ карточка кўрсатилди.

31. Мозговойнинг жарима зарбасидан йўллаган зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегиб, майдонга қайтди. 

29. Ҳимоячилар яна хавфни бартараф этди. 

28. Бурчак зарбаси "аждарлар" фойдасига. 

23. Меҳмонлар тартибли ҳимояланмоқда. 

19. Насруллаевнинг идеал узатмасига Жигаури бирозгина улгурмади.

насистт

15. Жарима зарбасини рақиб ҳимоячилари хавфсизлантиришга муваффақ бўлди. 

8. Жигаурининг тўхтатмасдан берган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

6. Ҳимоячиларимиз хатосидан сўнг Алишер Жалилов Эргашев дарвозаси томон зарба йўллади. Аммо унинг уриниши кўнгилдагидек чиқмади. 

1. Учрашувга старт берилди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!