Ўрунов бориши мумкин бўлган ягона клуб бор!

Россиянинг https://metaratings.ru сайти яқин ўтмишдаги энг ёрқин футболчиларимиздан бири Жаъфар Ирисметов билан уюштирилган интервьюни эълон қилди.

Журналист билан суҳбатда ўзбек футболида бир неча рекордларни қайд этган Ирисметов Россия пресмьер-лигасида ўйнаган ва ўйнаётган ҳамюртларимиз ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган.

Маълумки, Россия премьер-лигасида порлаган Элдор Шомуродов кучли бешлик чемпионатларидан бири – Италия лигасига йўл олди ва аввалига “Женоа”, ҳозир эса “Рома” шарафини ҳимоя қилмоқда. Иброҳимхалил Йўлдошев “Пари Нижний Новгород”, Ҳожимат Эркинов “Торпедо” клубларининг асосий ўйинчиларига айланди.

Бироқ, Остон Ўруновнинг “Спартак”, “Уфа” ва “Урал”даги фаолиятида ўта омадсиз чиқди ва у айни пайтда жамоасиз юрибди.  

 Жафар Ирисметовнинг ўзи Тошкент вилоятининг “Дўстлик” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. Кейинчалик Грециянинг “Панатинаикос”, Россиянинг “Спартак”, “Черноморец”, “Анжи”, Беларуснинг “Славия”, Украинанинг “Кривбасс”, Қозоғистоннинг “Қайрат”, “Алма-Ата”, “Актобе”, Хитойнинг “Ляонин Хунёнг”, Ўзбекистоннинг “Динамо Самарқанд”, “Пахтакор”, “Шўртан”, “Қизилқум”, “Навбаҳор” жамоаларида тўп тепган.

2bfd961e42e994dc1ea553c5a4c14b2961542fee58671677397051

Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон чемпиони. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 36 та учрашувда 15 та тўп киритган.

Ўзбекистон ва Қозоғистон чемпионатларида бир неча бор тўпурарлар баҳсида ғолиб чиққан. Бир мавсумда 45 та гол уриб, Ўзбекистон рекордини ўрнатган.

— Остон Ўрунов “Урал”ни тарк этди. Сизнингча, Остон нега Россияда ўзини ёрқин жиҳатларини кўрсата олмади?

- Аввал ҳам унинг характери бироз оғирроқ эканини айтганман. “Пахтакор”да спорт директори бўлиб ишлаганимда у билан муносабатда анча қийинчилик бўлган. Унинг шартномасида кетиш тўғрисида банд бор эди. Олиб қолишга жуда кўп уринганман, лекин бўлмаган. 16 ёшли ўсмир эди, оддий нарсаларга ҳам хафа бўлаверарди. “Пахтакор”нинг асосий таркиби билан машғулот ва ўйинларда қатнашмаганидан аразлар эди. Характери жуда мураккаб.

Россияда нега ўйнаб кетолмади, буни билмайман. “Спартак” унга мос жамоа эмаслигини билиниб турганди. Ўйин услуби тўғри келмади, кам ўйнади, бир жуфт ўйинини кўрганман холос. “Уфа”да яхши бошлаганди, “Спартак”га ўтгани омадсиз бўлди.

“Урал”дан нега кетди?... Бош мураббий билан можаро бўлганини ёзишди. Бу рост ёки ёлғонлигини билмайман, лекин Остонни яхшт билганим учун шундай бўлганини тахмин қилишим мумкин. Агар унга кам ўйин амалиёти берилган бўлса, шундай қилиш унга хос.

- Ўзбекистонга қайтиш истиқболи қандай?

- “Навбаҳор” қизиқаётгани ҳақида ёзишяпти. “Пахтакор” ҳақида бирон нима дейиш қийин. Ҳозирги бош мураббий уни танийдими, йўқми, бу мавҳум.  Қайтиши мумкин бўлган ягона клуб “Навбаҳор”, чунки у ерда Остонни яхши билишади. Қайтадиган бўлса, ўша жамоага боради.

Жанубий Корея клуби ҳам Ўруновга қизиқаётганини биламан. Балки ўша ерга кетар.

Олдин Ўрунов бой берганларини қайта қўлга киритиши керак. Унга ўзини кўрсата оладиган жамоа керак. Ҳали ёш ва мухлисларга ҳозиргача бўлган ҳолат нотўғри эканини исботлашга имконияти бор. Лекин ҳаммасини ўзи ҳал қилади.

1666903212_1666699819_large-21

Остон Ўрунов "Пахтакор" тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида "Навбаҳор", "Локомотив", "Уфа", "Спартак", "Урал" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида еттита учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини икки маротаба ишғол қилган. 

Ана холос. Ўруновнинг “Урал”дан кетишига жанжал сабаб бўлган!

Шомуродов ўрнига Роналду!

“Рома” ютқазди, Шомуродов “сеҳрли таёқча” бўлолмади, ғазабланган Моуриньо нималар деди?

Италиялик мухлислар Шомуродов трансферига қандай муносабатда?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
28/10/2022 20:52
Жаъфарни узи футболчилар билан ишлашни билмайди. Агарда Остон асосий таркибда машгулотидан аразлаган булса унда мотивация, иштиёк юкорилигидан далолатдир! Термадаги бронта уйинчида иштиёк, кизикиш умуман йук!