Ўрунов дебют қилган учрашув тарихан муҳим бўлиб чиқди
Россия премьер-лигасининг олтинчи тури “Спартак” футболчилари учун унутилмас воқелик бўлди. Хусусан, “Арсенал”га қарши ўтказилган учрашувда дебют қилган ўзбекистонлик легионер Остон Ўруновнинг қадами жамоаси учун қутлуғ келди.
Ушбу баҳсда 2:1 ҳисобида зафар қучган “Спартак” уч йилу уч ойдан сўнг илк маротаба чемпионат пешқадамига айланди. Москваликлар сўнгги бор 2017 йилнинг 21 май куни чемпионат жадвалининг биринчи поғонасида кўтарилган эди. Яна тахтга қайтиш учун 1197 кун керак бўлди.
Айни пайда “Спартак” ҳисобида 14 очко бор. Амалдаги чемпиони “Зенит” олтинчи турдаги “Локомотив” билан дурангдан сўнг бир очкога ортда қолмоқда. Кутилмаганда “Сочи” 12 очко билан учинчи ўринга кўтарилиб олди.
Фикрлар