Ўрунов Европанинг гранд клубида ўйнай олади!

Россия оммавий ахборот воситаларида энг кўп муҳокама қилинаётган мавзу “Уфа”нинг ўзбекистонлик легионери Остон Ўруновнинг трансфери бўлиб турибди.

 “Уфа” клуби васийлик кенгаши раиси Ростислав Мурзагулов ҳам Остон Ўруновнинг имкониятларини юқори баҳолади.

- Футболчиларимизга мамлакатимиздан ташқаридан ҳам қизиқишлар бор. Ўрунов бир кун келиб, Европанинг катта клубларида ўйнай олишига ишонаман. Бунга уни олаётганимизда ҳам амин эдик. Биз уни жиддий кузатганмиз. “Спартак” билан унинг трансфери борасида гаплашмадик. Лекин шу кунларда Шамиль Газизов билан учрашамиз. Асосий масала трансфер суммаси ва Ўруновнинг талабларида бўлади, - деди Мурзагулов.

Россиялик мутахассислар ҳамюртимизнинг “Спартак” жамоасига кўчиб ўтиш имкониятини 85 фоизга баҳоламоқда. Маълумотларга қараганда, москваликларни футболчимизнинг ҳам ҳимоявий, ҳам ҳужумкор ўйинни таъминлай олиши, яккакурашларда устунлиги, ишончли дриблингга асосланган тезкор ўйини ўзига жалб этмоқда.

“Спартак” Ўрунов учун пулни аямайди. Москваликлар икки хил вариант таклиф қилди

"Уфа" Ўруновнинг трансферини қанчага баҳоламоқда?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Насаф
23/07/2020 22:41
Шомуродовни осмонга кутвргандила ерга тушди. Уриновам тушади шекилли ерга. Башарвси билан тушишади тушгандаям