“Спартак” Ўрунов учун пулни аямайди. Москваликлар икки хил вариант таклиф қилди
Москванинг “Спартак” клуби “Уфа”да ўйнаётган ўзбекистонлик легионер Остон Ўрунов трансфери учун икки хил вариантни таклиф қилди.
Маълумотларга қараганда, москваликлар Ўрунов учун дарҳол 2 миллион евро тўлайди. Агар футболчи иккинчи мавсумни ҳам “Спартак”да ўтказса, “Уфа” ҳисобига яна икки миллион евро ўтказиб берилади.
Яна бир вариант бўйича “Спартак” 19 ёшли футболчини 2 миллион еврога олади ва унинг кейинги трансферидан 50 фоизига уфаликлар эгалик қилади.
Шунингдек, “Спартак” жорий мавсумда 10 та ўйин ўтказган футболчимиз билан шахсий шартнома шартларини ҳам келиши учун музокара қилмоқда.
Фикрлар