Ўрунов: Маошим қанчалигини билмайман, пулни мен олмайман

  • 20 Nov 11:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

“Спартак” ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов журналистлар билан суҳбатда Москва клубидан қанча маош олишини билмаслигини айтди.

Tecno

- Ўзбекистон чемпионатида ўйнагансан. Кейин Россияга келдинг ва ҳозир “Спартак”дасан.Маошинг юз баробар ошган десак, бўладими?

- Бундан хабарим йўқ, отам биладилар.

- Яъни, бор пулинг отангдами?

- Ҳа, ҳаммаси уйда, отамда туради.

- Бир ойлик харажатинг қанча?

- Отам билан мен қанча ишлатишим кераклигини муҳокама қиламиз. Мен яшашга етадиган ва кийим-кечакка ўхшаган нарсалар учун пул оламан. Қолган пуллар отамда туради.

- Ўзинг қанча маош олишингни билмайсанми?

- Йўқ, билмайман, - деди Остон Ўрунов суҳбатда.

Аввалроқ, Остон Ўрунов “Спартак”да йилига 600 минг евро маош олиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Тедеско: Кокорин бўлмаса, Ўрунов бор!

Ўруновнинг рақобатчисига оғиз солаётган Англия клублари номи ошкор бўлди

 Россия футболида можаро. Жалолиддинов жамоадошлари Ўрунов жамоасига қарши ўйнашдан бош тортмоқда!

Comments

You must be logged in to commet!
&
Rustamov Dilmurod
20/11/2020 14:06
Aqlli bola