Ўрунов нима сабабдан бугун асосий таркибга кирмагани маълум бўлди
"Уфа" бош мураббийи Рашид Раҳимов Россия Премьер-лигаси 20-туридан ўрин олган "Химки"га қарши ўйин олдидан Остон Ўрунов ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Остон "Урал"га қарши ўйинга 2 кун қолганида жамоамизга қўшилди. "Спартак" бутунлай ўзгача футбол ўйнашини биламиз. У ажойиб ҳислатларга эга, аммо жамоа ўйин услубига қўшилиб кетиши учун бироз вақт керак. Умид қиламанки, унинг бизга ҳали кўп фойдаси тегади", - деди Раҳимов.
Эслатиб ўтамиз, Ўрунов "Химки"га қарши баҳсни захирада бошлади. Учрашувдан амалга оширилаётган матнли трансляцияни ушбу ҳавола орқали кузатиб боринг.
Фикрлар