Ўрунов премьер-лига клуби кўригида қатнашгани бормади! Энди нима бўлади?

“Спартак”даги легионеримиз Остон Ўруновга Россия премьер-лигасининг икки вакили – “Химки” ва “Торпедо” клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

“Химки” кузатув кенгаши аъзоси Роман Терюшков ўзбек футболчисининг ушбу жамоага ўтиши ҳақидаги хабарларга яна бир бор изоҳ берди.

volga (3)

Аввалги интервьюсида бу мутасадди Ўрунов жамоага таклиф этилиши мумкин бўлган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатига киритилганини маълум қилганди.  

- Остон Ўрунов жамоанинг кўригидан ўтиш учун йиғинда иштирок этгани йўқ. Шу боис унинг трансфери бўйича бир қарорга келиш анча мушкул масала.

Жамоага олинадиган номзодлар номи киритилган рўйхатимиз жуда катта. Уни имкон қадар қисқартириб боришимиз талаб этилади.

Ҳозир Ўрунов “Химки”га аниқ ўтадими ёки йўқ, буни айта олмайман. Келаси пайшанбагача номзодлар рўйхатини қисқартириб, кимларни таклиф қилиш бўйича бир қарорга келиб олишни режалаштирганмиз.

Аввало, ўзимиз қайси ва қандай ўйинчиларни сафимизга қўшиб олиш бўйича бир тўхтамга келиб олишимиз шарт. Биз учун жамоани ортиқча ўйинчилар билан тўлдириб қўйишдан сақланиш ўта муҳим масала ҳисобланади.

Номзод футболчиларнинг барчаси зўр йигитлар. Лекин уларнинг ҳар бирини жамоага қўшиб олиш имконсиз, - деди Роман Терюшков.

Остон Ўрунов 2020 йилнинг бошидан бери Россия премьер-лигасида ўз омадини излаб юрибди. Истеъдодли ёш футболчимиз Тошкентнинг “Локомотив” клубидан Россия премьер-лигаси вакили “Уфа” таркибига ўтганидан кейин креатив ўйини билан кўплаб жамоалар назарига тушди.

Лекин ҳамюртимиз катта умидлар билан “Спартак”ни танлагани охир-оқибат катта хато бўлиб чиқди. Россияда энг кўп мухлисга эга бўлган клубда ўзбекистонлик ёш футболчига етарли имкон берилмади.

Остон кейинчалик яна икки марта ижара асосида “Уфа”да ўйнади. Ҳужумкор футболчимиз ўтган мавсумни ҳам Бошқирдистон жамоасида ўтказди. Бироқ, уфаликлар ўтиш турнирида қуйи лига вакилига имкониятни бой бериб, премьер-лигадан тушиб кетди.

Ўрунов ноилож “Спартак”га қайтди. Москваликлар унга имкон бермаслигини маълум қилган.

Шу боис, “Химки” ва “Торпедо” унинг фаолиятини қутқариб қолиши мумкин. Премьер-лиганинг бошқа вакилларидан ҳам Ўруновга қтзиқиш борлиги айтилмоқда. Чунки Остон ўтган чемпионатнинг иккинчи ярмида юқори спорт формасини тиклаб олганини намойиш қила олди ва “Уфа” етакчиларидан бирига айланди.

Шу ўринда, премьер-лигага янги чиққан “Торпедо” яна бир ўзбекистонлик футболчи  - “Пахтакор” вакили Ҳожимат Эркиновни ўз сафига қўшиб олганини таъкидлаш лозим. 21 ёшли ҳужумкор ўйинчимиз москваликлар билан уч йиллик шартнома имзолаган.

image

Демак, Ўрунов трансфери атрофидаги вазиятни кузатишда давом этамиз. Тез орада янгилик бўлиб қолиши мумкин!

“Рома” – “Сандерленд”: Абрахам йўқ, асосий ролда Шомуродов бўлади!

Бу трансферлар амалга ошса, Шомуродов “Рома”дан кетгани маъқул!

Моуриньо Шомуродовни нега Римда олиб қолди?

Ана холос! Легионеримизнинг трансфери барбод бўлди!

Ўруновнинг ишлари юришиб кетди. Остонга Москва клуби ҳам харидор!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!