Ўрунов "Спартак"нинг асосий жамоасига киритилмаса, қаерда ўйнайди? Агар Остон шартномани бекор қилса, қанча товон пули тўлайди?
Россияда фаолият юритаётган Остон Ўруновнинг тақдири кўпчиликни қизиқтирмоқда.
Спартак КБ Телега телеграм каналида ёзилишича, "Спартак" Остон Ўруновни ёшлар ёки иккинчи жамоага ўтказиши мумкин. Бу унинг меҳнат шартномасида ёзилган.
Агар Остон рад этса ёки шартномани бир томонлама (ўзи томонидан) бекор қилса, 20 миллион евро жарима тўлайди ва қўшимчасига ФИФАдан 6 ёки ундан кўпроқ муддатга тақиқ олади. Ҳатто унга ҳар қандай футбол жамоалари билан бирга машғулот ўтказиш ҳам тақиқланади.
Бироқ, "Спартак" ҳали Ўруновнинг келажаги борасида бир қарорга келгани йўқ. Унинг кейинги 6 ойлик фаолияти бош мураббий Тедесконинг қарорига боғлиқ.
Фикрлар