“Ўрунов трансфери барбод бўлганида, кимдир ўлгандек қайғуга ботдик”

“Рубин” бош директори Рустем Сайманов ўз интервьюсида ўзбекистонлик легионер Остон Ўруновни клубга олиб келишнинг имкони бўлмагани, қозонликларнинг режаларини ўзгартириб юборгани ҳақида гапирди.

1280_864_max+(11)

- Олег Яровинскийнинг “Рубин”да спорт директори бўлиб ишлаётгани клубимиз ютуғидир. Бу мутахассис билан бирга Рубен Пулидо, Сесар Навас, Андрей Семенов клубнинг скаутлар гуруҳини ташкил қилади. Яровинский инглиз тилида бемалол мулоқот қила олиши ишимизга ижобий таъчир қилади. Қолаверса. Олег келганидан кейин футболчилар билан алоқа ўрнатиш учун воситачиларнинг кераги бўлмай қолди, - дейди Рустем Сайманов.

- Олег ишингизни енгиллаштирдими?

- Албатта. Биз унинг ишидан ҳар томонлама мамнунмиз. Унинг трансферлардаги ўрни, трансфер бозорини қамраб олиш даражаси, қарор қабул қилишдаги тезкорлиги бизни бу борадаги ишларимизни янги босқичга кўтарди.

- Ин Бом трансфери мисолида бу ишлар қандай ташкил қилинишини гапириб беринг...

rubin-predstavil-hvan-in-boma_15979217662014563240

- Аслида биз Остон Ўруновни олишни истаган эдик. Бош мураббий Леонид Слуцкий ўзбек футболчиси келса, унга мос тушадиган схемаларни режалаштириб ҳам қўйганди. Мурожаатларимизга қарамасдан, Ўруновни бизга беришмади. Унинг трансфери барбод бўлганда, кимдир ўлгандек қайғуга ботдик.

Кейин Олег Яровинский бошқа легионерга эътибор қаратишни таклиф қилди. Бизда Ўрунов мўлжалланган позицияга таклиф этиладиган рўйхати тайёр эди. Режамизга кўра, майдон марказида кучли дриблингга эга, тез қарор қабул қиладиган, яккакурашларда устунликни таъминлайдиган, фаол ва энг муҳими ақлли ўйин намойиш қиладиган футболчини олишимиз керак эди.  Рўйхатдан жуда кўп футболчилар жой олганди ва уларнинг ўйин усуллари, имкониятлари, салоҳияти чуқур таҳлили қилинган.

Ўруновнинг трансфери ўхшамаганидан кейин ўша рўйхатни кўтардик. Кейин ҳар бир номзод бўйича баҳс-мунозара бошланди, турли тахмин ва таҳлиллар ўртага ташланди. Олег ўз йўнаоии бўйича клублар билан боғланиб, номзодларни ўрганиб чиқди.

Охири Слуцкийнинг Евродаги агенти Кристиан Эмилега боғландик. Олег кейин Ин Бом номзодини таклиф қилди. Уни кўрикдан ўтказишни ташкил этди. Ҳаммаси билан унинг ўзи шуғулланди.  

У бизнинг Остонга умид боғлаганимизни биларди ва Ин Бом ҳам салоҳият бобида ўзбек футболчисидан қолишмаслигини таъкидлади. Бу трансфер бизга Остонникидан анча арзон тушиши ҳам маъқул келди.

1600278862_spartak_1_2

Дарҳақиқат, илгари бир неча ўзбекистонлик футболчилар муваффақиятли тўп сурган “Рубин” жамоаси ёзда “Уфа”дан Остон Ўруновни трансфер қилиш учун 2 миллион евролик таклиф билдирган эди. Қозонликлар легионеримиз учун ЦСКА ва “Спартак” билан рақобатлашди.

Ўруновнинг “Спартак”га насиб этгани Шамиль Газизовнинг истаги билан амалга ошганини ҳамма билади. Яқинда қозонликлар Москва клубида захирада қолиб кетаётган футболчимизни олиш учун “Спартак”га расмий сўров юборди.

Пойтахт клуби аввалига “Рубин”га рад жавобини берди. Кейин эса, Остон Ўрунов трансфери учун 6 миллион евро компенсация сўрагани “Рубин”ни бу трансфердан воз кечишга мажбур қилди.

Ўруновга битта даъвогар бор!

Максим Шацких, Остон Ўрунов ва Шаҳбоз Умаров клублари тарихий рейтингга кирди

"Спартак" Ўруновнинг нархини эълон қилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!