Ўруновнинг даражаси “Спартак”га мос эмас

“Спартак”нинг собиқ футболчиси Игорь Ледяхов ўзбекистонлик легионер Остон Ўруновнинг жамоага қайтганига муносабат билдирди.

- Ўрунов – “Спартак” ўйинчиси ва шунинг учун ҳам унинг масаласини клуб ҳал қилиши талаб этилади. Футболчининг шартномаси бор ва уни бажариш керак. Агар легионер жамоага керак бўлмаса, уни сотиб юборган маъқул.

Шахсан мен Ўруновни “Спартак”нинг асосий таркиби ўйинчиси, деб ҳисобламайман. Жамоадаги бошқа ярим ҳимоячилар ундан кучли. Ўрунов “Уфа”да узоқ вақт ўйнагани йўқ.

“Спартак” юқори савияли клуб ва футболчиларнинг даражаси ҳам шунга яраша бўлиши керак. Ўрунов клубга мос эмас, - деди Игорь Ледяхов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
FANAT M-YU
06/06/2022 16:08
Sani o‘sha Spartaging O‘zbek futbolchilar darjasiga mos emas bir tiyinga qimmat jamoangni maqtaman zenit har tomonlam slardan kuchli silar Rossiyaning o‘rtamiyona jamoasisanlar