Ўруновнинг устози трансферлар ҳақида: Якуний қарор энди тўлиқ клубга қарашли
"Спартак" бош мураббийи Доменико Тедеско у жамоадан кетганидан кейин трансфер борасидаги ишлар ўзгариши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди:
"Глобал миқёсда ҳеч нарса йўқ. Асосий фарқ шундаки, якуний қарор энди тўлиқ клубга қарашли. Агар раҳбарият бирор футболчи билан шартнома имзоламоқчи бўлса, албатта, мен ҳам ўз фикримни айтаман. Бироқ огоҳлантираман:"Футболчилар билан фақат мен учун шартнома имзоламанг!"
Шунингдек, мен трансфер талаб қилиш ҳуқуқим йўқлигини англаб етдим. Агар мен раҳбарларга:"Менга шу футболчи керак. Унинг келишини истайман", - десам, у келади ва бир неча ойдан кейин мен кетаман.
Шунга қарамай, биз клуб билан трансферлар мавзусида алоқани давом эттирмоқдамиз. Клуб эгаси Леонид Федун ҳамда спорт директори Дмитрий Попов менга доим қўнғироқ қилади ва фикримни сўрайди, вазият ҳақида маълум қилади. Умуман олганда, ҳаммаси аввалгидек. Аммо мен сизга айтган ягона огоҳлантириш билан",-деди Тедеско.
Фикрлар