Осиё кубоги. Ҳиндистон - Ўзбекистон баҳсига қанча мухлис ташриф буюрди?

  • 18 января, 2024, 21:33
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Осиё кубоги 2-туридан ўрин олган Ҳиндистон - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз йирик 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Термамиз сафида дастлаб Аббосбек Файзуллаев 4-дақиқада бош билан зарба йўллаб, ҳисобни очди. 18-дақиқада Игорь Сергеев дарвоза устунидан қайтган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Тайм сўнггига яқин Насруллаев яқин масофадан деярли бўш қолган дарвозага зарба йўллаб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. 

Шу тариқа, Катанец шогирдлари 3-тур олдидан гуруҳдан чиқиш учун имкониятларини яхшилаб олди. Мазкур ўйинни томоша қилиш учун "Аҳмад бин Али" стадионига 38 491 нафар мухлис ташриф буюрди. 

Эслатиб ўтамиз, кейинги турда вакилларимиз Австралия билан ўйнайди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Кахрамонжон Сафаров
19/01/2024 13:01
Кимга керак сани нечта мухлис киргани хакидаги маълумотинг бизга Узбек Байроги узок ва узок хилпираши керак , сан булса хинд мухлисларини айтяпсан шекили ахмок хамма куриб турибдику