Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Сурия учрашуви ҳакамлари маълум

Эртага, 12 январь куни Қатар яшил майдонларида старт оладиган Осиё Кубогининг илк турида ишлайдиган расмийлар эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг Сурияга қарши учрашувини уммонлик Аҳмад Абу Бакар Саид ал-Каф бош ҳакам сифатида бошқаради. Унга ҳамюртлари Абу Бакар Салим ал-Амри ҳамда Рашид Ҳамид ал-Гаити ёрдам беришса, захира ҳаками сифатида ироқлик Моҳанад Қосим Саррай ишлайди.

Маълумот учун, Аҳмад ал-Каф жорий мавсум жами 11 та учрашувда ишлаган. Буларнинг орасида 6 та ОЧЛ баҳси, 3 та Уммон чемпионати учрашуви ва 1 та ЖЧ-2026 саралаш учрашуви, шунингдек, 1 та ўртоқлик ўйини бор. Ушбу баҳслар давомида у чўнтагидан жами 24 марта сариқ карточка чиқарган ва 1 бора пеналти белгилаган.

Осиё Кубоги-2023 | 1-тур
13.01.2024 | 22:30 (Тошкент вақти)
ЎЗБЕКИСТОН – СУРИЯ
“Жассим бин Ҳамад” стадиони, Доҳа

Бош ҳакам: Аҳмад Абу Бакар Ал Каф (Уммон)
Қанот ҳакамлари: Абу Бакар Салим Ал Амри, Рашид Ҳамид Ал Гаити (иккаласи Уммон)
Захира ҳаками: Моҳанад Қосим Саррай (Ироқ)
ВАР: Ҳамис Муҳаммад Ал Марри (Қатар)
АВАР: Салма Аҳмад Фалаҳи (Қатар)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!