Осиё кубоги. Тожикистон устунлиги остида кечган баҳсда қўшниларимиз Хитой билан дурангга имзо чекди
Осиё кубоги "A" гуруҳининг илк ўйинида Хитой ва Тожикистон терма жамоалари ўзаро куч синашди ва унда томонлар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Беллашув қўшниларимиз устунлиги остида кечди. Улар бутун ўйин давомида 20 та зарба йўллади, тўп назорати ҳам тожикистонликлар фойдасига - 52:48.
Шу тариқа, икки жамоа ҳам илк турда 1 очкодан бўлишиб олди.
Фикрлар