Осиё кубоги U-23. Вакилларимиз турнир рекордчисига айланди!

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига Ўзбекистон мезбонлик қилмоқда. Бироз аввал Тимур Кападзе шогирдлари Қатарга қарши ўйин ўтказди ва йирик 6:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Голларга Жасур Жалолиддинов, Ҳожимат Эркинов, Ҳусаин Норчаев, Улуғбек Ҳошимов ҳамда Русланбек Жиянов муаллифлик қилди. Шунингдек, Юсуф Айман бир бора ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 

Йирик ҳисобда зафар қучган ҳамюртларимиз турнир рекордчисига айланди. Аниқроғи, шу вақтга қадар ушбу турнирда ҳеч қайси жамоа 6 та тўп фарқи билан ғалаба қозона олмаган. 


Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!