Остон Ўрунов “Уфа”га қайтиши мумкинми?

“Уфа” бош директори Шамил Газизов “Sport-express.ru” сайти билан суҳбатда Остон Ўрунов билан шартнома имзоланиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Олдинроқ "Спартак" бош директори Эвгений Мележиков "қизил-оқлар" ярим ҳимоячи билан шартномани бекор қилишни режалаштираётгани ҳақида айтганди.

- Мележиковнинг Ўрунов билан шартнома бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида гапирди. Балки...

- “Уфа”да легионерлар учун барча ўринлар банд.

Ўруновнинг қайтиши мумкин эмасми?

- Яна бир бор айтаман. Бизда легионерлар учун барча позициялар банд. Лекин мен ҳеч нарсани истисно қила олмайман.

Аввалроқ Ўрунов "Химки"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. 21 ёшли ўзбекистонлик ярим ҳимоячи мазкур жамоага ўтиш учун маошини камайтиришга тайёр.

Ўруновнинг “Спартак” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. У 2020 йилдан бери Москва клубида ўйнаб келмоқда. Остон ўтган мавсум “қизил-оқлар” сафида 9 та ўйин ўтказиб, битта гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!