Остон Ўруновни янги мавсумда "Рома" мураббийи шуғуллантириши мумкин

«Рома» клуби бош мураббийи Паулу Фонсека фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Betting Insider хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, португалиялик мутахассис Москванинг "Спартак" клуби устозига айланиши кутилмоқда. 48 ёшли мураббийнинг римликлар билан тузган шартномаси 2020-2021 йилги мавсум сўнгида тугайди. Аммо келишувга кўра, "Рома" ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритса, битим ўз-ўзидан бир йилга узайтирилади.

Ҳозирча, Паулу Фонсека жамоасида ЕЧЛда қатнашиш имконияти борлиги боис, таклифларни кўриб чиқишдан бош тортмоқда. Шунингдек, россияликлар унинг йилига 5 миллион евро маош олиши борасидаги талаби ўйлантирмоқда.

"Спартак" Остон Ўруновни бир ой аввал мавсум охиригача "Уфа"га ижарага бериб юборди. Янги мавсумда ҳамюртимиз Москваликлар сафига қайтса, тажрибали мураббий қўл остида шуғулланиши эҳтимоли бор.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!